Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида 10-синф ўқувчиси онасига тегишли Cobalt автомобилини бошқариб кетаётиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда унинг синфдоши ҳалок бўлди, ўсмирнинг ўзи эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 9 октябрь куни ярим тунда содир бўлган. Термиз шаҳридаги мактаблардан бирининг 2010 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси онасига тегишли Cobalt автомобилини катта тезликда бошқариб бораётиб, йўл ўртасидаги ёритиш устунига урилган. Ўша вақтда машинада унинг синфдоши ҳам бўлган.
ЙТҲ оқибатида иккинчи ўсмир воқеа жойида ҳалок бўлган. Автомобилни бошқарган ўқувчи эса жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.






