АсосийJamiyat

"Ўғлини автомобиль уриб юборган ота" юзасидан ЙҲХББ маълумот берди

'"Ўғлини автомобиль уриб юборган ота" юзасидан ЙҲХББ маълумот берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Ўғлини автомобиль уриб юборгани ҳақида ота мурожаат қилмоқда" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 01:30 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р20 “Қорасув –Бекобод” автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Т.М. бошқарувида бўлган "Матиз" ҳамда ҳайдовчи 1978 йилда туғилган Г.Э. бошқарувида бўлган "Дамас" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида "Дамас" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонида турган 2007 йилда туғилган пиёда А.К.ни уриб юборган.

Олиб борилган дастлабки тергов олди суриштирув жараёнларида “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси Нурафшон шаҳар тиббиёт бўлими шифокорининг хулосасига кўра, маст ҳолда эканлиги аниқланган.  

 Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-модда 2-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Бошқа янгиликлар