1

"Кино 5 кунда" танлови ғолибларига совринлар афсонавий актёр Люк Бессон томонидан топширилади

МАДАНИЯТ 26.09.2021, 13:18
"Кино 5 кунда" танлови ғолибларига совринлар афсонавий актёр Люк Бессон томонидан топширилади

Одатда, халқаро фестивалларда кўпгина янгиликлар сир сақланади. Тошкент халқаро кинофестивалининг ташкилотчилари ҳам таниқли меҳмонлар ҳақидаги маълумотларни сир сақлашмоқда. Аммо ички манбалардан маълум бўлишича, «Кино 5 кунда» танлови ғолибларини франциялик машҳур кинорежиссёр, сценарист, продюсер ва ёзувчи Люк Бессоннинг шахсан ўзи тақдирлайди.  Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

«Кино 5 кунда»  ёш киноижодкорлар танлови бўлиб, иштирокчилар турли мукофотлар — дипломлар, ҳайкалчалар ва пул мукофотлари билан тақдирланади. Ҳар бир ёш бу мукофотни қўлга киритишни,  айниқса, уни Люк Бессоннинг қўлидан қабул қилиб олишни орзу қилади.  

Эслатиб ўтамиз, «Кино 5 кунда» танловини мақсади, миллий кинони қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган. Танлов иштирокчилари дастурга мувофиқ  беш кун ичида ўзбек урф-одатлари, маданияти ва тарихига оид фильмларни суратга олишлари керак бўлади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1