Аввалроқ, 28 сентябрь – “Халқаро қутуриш касаллигига қарши курашиш куни” эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу кун муносабати билан Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги “Қовчин” қишлоғида жойлашган “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ўқув амалий маркази”да қутуриш касаллигига қарши кураш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда.
Тадбирда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси раҳбар-ходимлари, туман ҳамда шаҳарлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиқлари, ҳудуддаги барча ветеринария мутахассислари, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда мутахассислар томонидан касалликка қарши кураш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.