1

Кун ҳикмати

МУТОЛАА 13.04.2016, 16:52
Кун  ҳикмати

Оғизга келганини демак нодоннинг иши,
Олдиға келганин емак ҳайвоннинг иши.

Алишер Навоий

Беодоблик фақат қилмишда эмас, сўзда ҳам бўлади.

Абул Фарож

Одамлар оз сўзлай туриб, кўп нарсани ифодалай олганлари ҳолда, фаросатсизлар эса, аксинча, тўхтовсиз гапириб, барибир ҳеч нарса бермаслик хусусиятига эгадирлар.

Франсуа Ларошфуко

Тажриба бизга қайта-қайта шуни исботлайдики, одамлар ўз тилларига бошқа ҳамма нарсадан кўра ҳам камроқ ҳукмрондирлар.

Бенедикт Спиноза

Бекорчи одамлар доимо сергап бўладилар. Қанча кам ўйлаганинг сари шунча кўп гапирасан.

Шарль Монтескье

Ҳар нарсадан ўзни тийиш учун одамга куч керак, лекин шулар орасидан энг қийини тилни тийишдир. Энг муҳими ҳам аслида шу.

Лев Толстой

Ўз тилини идора қилолмаган одамда ҳақиқат бўлмайди.

Махатма Ганди

Билганингни ҳамма вақт ҳам гапираверма, аммо гапираётганингни эса ҳаммавақт бил.

Маттиус Клаудиус

Умуман олганда, кам биладиганлар кўп гапиради, кўп биладиганлар эса,камгап бўладилар.

Жан Жак Руссо

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1