Россияда "Лазги - муҳаббат ва қалб рақси" балети намойиш этилади

МАДАНИЯТ 08.10.2021, 11:03
Теглар: Лазги ва муҳаббат қасри
Россияда "Лазги - муҳаббат ва қалб рақси" балети намойиш этилади

"Лазги муҳаббат ва қалб рақси" балети Россия шаҳарларида ҳам намойиш этилади. Бу ҳақда Uzbektourism хабар берди.

Унга асосан, жорий йилнинг 6 октябрида Бош вазир ўринбосари - Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов Россия Федерацияси Президентининг Халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили М.Швидкой ҳамда МДҲ давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси ижрочи директори А.Иксанов билан учрашди.

Михаил Швидкой Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва ўзгаришлар, шу жумладан, маданий соҳадаги йирик лойиҳалар таҳсинга лойиқлигини таъкидлар экан, "Тошкент нафақат нон шаҳри, балки минтақанинг маданий пойтахтидир ва айнан шу ерда маданият соҳасининг кўплаб вакиллари таълим олган", - дея қайд этади.

Учрашув якунига кўра, томонлар жорий йилнинг ноябрь ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган IX Халқаро маданият форумида Ўзбекистон вакиллари иштирокини, "Лазги — муҳаббат ва қалб рақси" балетининг Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Перм ва бошқа шаҳарларидаги намойишини ташкил этиш, Ўзбекистон музейларида олиб борилаётган реставрация ишлари ҳамда улар фаолиятини ривожлантириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб оладилар.

Шарҳлар

Истанбулда “Лазги - муҳаббат ва қалб рақси” балет-спектаклининг премьераси бўлиб ўтди

24.06.2022, 15:08

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида Истанбул шаҳрида “Лазги - муҳаббат ва қалб рақси” балет-спектаклининг премьераси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1