2021 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти россиялик журналист Дмитрий Муратов ва филиппинлик журналист Мария Рессага топширилади. Нобель қўмитаси уларнинг демократия ва тинчликнинг асосий шарти бўлмиш сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатларини эътироф этди. Бу ҳақда Газета.уз Жаҳон ОАВига асосланиб хабар бермоқда.
2021 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти журналистлар Мария Ресса (Филиппин) ва Дмитрий Муратовга (Россия) топширилди.
Нобель қўмитасининг таъкидлашича, мукофот уларнинг «демократия ва давомий тинчликнинг асосий шарти бўлган сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун» берилган.
Россиялик журналист Дмитрий Муратов «Новая Газета» газетасининг бош муҳаррири ҳисобланади. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси унинг таҳририятини «бугунги кунда Россияда мамлакат миқёсида таъсирга эга ягона ҳақиқий танқидий газета» дея таърифлаган.
Мария Ресса филиппин-америкалик журналист ва муаллиф бўлиб, у қарийб йигирма йил давомида CNN учун жануби-шарқий Осиё минтақасида суриштирувчи мухбир сифатида фаолият юритган. У, шунингдек Филлипиндаги онлайн ОАВ Rappler`нинг ҳам-муассиси ва ижрочи директори ҳисобланади.