1

“Ўзбекнефтгаз”: Давлат харидларининг очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши таъминланмоқда

ЖАМИЯТ 09.10.2021, 16:48
Теглар: “Ўзбекнефтгаз”
“Ўзбекнефтгаз”: Давлат харидларининг очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши таъминланмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимда харидларнинг шаффофлигини таъминлаш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида, амалга оширилаётган харидлар бўйича эълонлар, барча керакли маълумотлар ва натижалар бир вақтнинг ўзида бир нечта махсус ахборот порталида, яъни еxarid.uzex.uz, tenderweek.com ҳамда расмий сайти ung.uz да мунтазам равишда жойлаштирилиб борилмоқда.

Шунингдек, 2021 йил 23 июлдан бошлаб кучга кирган Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ–684-сон Қонунида белгиланган асосий принциплар – давлат буюртмачисининг касбий маҳорати, асосланганлик, молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлик 
ва самарадорлик, тортишув ва холислик, давлат харидлари тизимининг ягоналиги 
ва яхлитлиги, коррупцияга йўл қўймаслик каби талаблардан чиқмаган ҳолда харид жараёнлари ташкил қилинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Харидлар департаменти томонидан харид жараёнларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш ҳамда уларда инсон омили таъсирига йўл қўймаслик мақсадида харидларни электрон шаклда ўтказиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Қонунга мувофиқ, умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 000 бараваригача бўлган харидлар электрон шаклда, яъни ягона электрон кооперацион портал, электрон дўкон ёки бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион савдолари орқали ўзказилмоқда.

Бундан ташқари, ПҚ-5171 қарорининг ижроси сифатида жамиятда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• жамиятнинг ягона харидлар сиёсати ишлаб чиқилди ва харидлар жараёнига тадбиқ этилди;

• харидлар трансформацияси офиси ташкил этилди;

• “КПМГ” халқаро консалтинг компанияси томонидан жамиятнинг харидлар тизими ва форензик бўйича аудит хулосаси олинди. Ушбу аудит хулосасида келтириб ўтилган тавсиялар жамиятнинг харидлар тизими трансформацияси жараёнида қўлланилади.

Шунингдек, жамият маблағларидан оқилона фойдаланиш ва харажатларини оптималлаштириш мақсадида бошланган ишлар давом эттирилиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тузилган ва тузилиши кўзда тутилган шартномалар доирасида жами 90,4 млрд сўм эквивалентда маблағлар иқтисод қилинишига эришилди.

Шарҳлар

“Ўзбекнефтгаз”: “AИ-98” русумли автомобиль бензинининг биринчи партияси сотувга чиқарилди

06.12.2021, 09:52

2021 йилнинг 2 декабр куни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг эрталабки сессиясида Тошкент шаҳрида жойлашган “ITP INTER TOPFULL PETROL” компанияси томонидан 60 тонна “AИ-98” (тоннаси учун...
“Ўзбекнефтгаз”: Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларига бир гуруҳ нефть ва газ ходимлари ҳам муносиб кўрилди

26.08.2021, 17:57

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони имзоланди.Қувонарлиси, Ўзбекистоннинг...
“Ўзбекнефтгаз”: Амалга оширилаётган сўнгги босқичдаги қурилиш-монтаж ишлари ҳолатини ўрганиш мақсадида Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” GTL заводида бўлди

15.08.2021, 11:13

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари инвестицион лойиҳа доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг якуний босқичи ҳолатини ўрганиш ҳамда келгуси вазифаларни муҳокама...
“Ўзбекнефтгаз” Миллий гвардия билан ҳамкорликда ўтказган тадбир доирасида Газлидаги конденсат ўғирлигини фош этди (фото)

27.06.2021, 15:35

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1