АсосийDunyo

Татаристонда бортида 22 киши бўлган самолёт қулаб тушди

'Татаристонда бортида 22 киши бўлган самолёт қулаб тушди'ning rasmi

Татаристоннинг Мензелинск шаҳрида бортида 20 нафар парашютчи ва иккита экипаж аъзоси бўлган Л-410 самолёти қулаб тушди. Бу ҳақида "Риа Новости"га таяниб Zamon.uz хабар берди.

Қайд этилишича, самолёт қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Унда жами 22 киши бўлган.

Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган хабарига кўра, 7 киши қутқарилган, 15 киши ҳаёт аломатлари бўлмаган ҳолда олиб чиқилган.

Татаристон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, барча жабрланганлар касалхонага олиб кетилган.

Таъкидланишича, улардан бирининг аҳволи оғир.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар