АсосийJamiyat

Ветеринария: қўмитада Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа гуруҳи раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

'Ветеринария: қўмитада Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа гуруҳи раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди'ning rasmi

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа гуруҳи раҳбари Теклу Тесфайе билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳасининг биринчи босқичи доирасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада такомиллаштириш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.

Ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга оширишнинг механизмларини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.

Мулоқотлар давомида мазкур лойиҳада инфратузилма ва институционал ривожланиш, инсон капиталини ривожлантириш, бу борада тадбиркорларга қулайликлар яратиш ҳамда иқлим талабларига мос замонавий чорвачилик мажмуаларини ташкил этишга юксак эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, учрашув якунида янги лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш юзасидан келгусида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Бошқа янгиликлар