1

Ёшларни энди онлайн муҳитдан ҳимоялаш мумкин бўлади

ЖАМИЯТ 21.04.2016, 09:44
Теглар: Ижтимоий тармоқлар, Интернет, Ёшлар
Ёшларни энди онлайн муҳитдан ҳимоялаш мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази томонидан ўзбек ва рус тилларида “Онлайн муҳитда ёшларни ҳимоя қилиш бўйича қўлланма” ишлаб чиқилди.

Мазкур қўлланма Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 7 апрелдаги қўшма қарори асосида тасдиқланди. Қўлланманинг тасдиқланиши, шунингдек, Республика Маънавият тарғибот маркази ва Республика “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши билан келишилди.

“Онлайн муҳитда ёшларни ҳимоя қилиш бўйича қўлланма” вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналарига мўлжалланган бўлиб, унда болаларни Интернет тармоғидаги хавф-хатарлардан асраш ва уларнинг ахборот хавфсизлиги меъёрларига риоя қилишлари бўйича тавсиялар мавжуд. Жумладан, қўлланмада вояга етмаганлар 3 тоифага (7 ёшдан 10 ёшгача, 10 ёшдан 13 ёшгача, 13 ёшдан 16 ёшгача) бўлинган ҳолда, уларга ва уларнинг ота-оналарига бир-биридан алоҳида тарзда таклифлар ва тавсиялар берилган.

Қўлланма республика бўйлаб тарқатилганидан сўнг, ёш фойдаланувчилар Интернет тармоғидаги салбий контентлардан ҳимояланиш усулларини ўрганишлари, ота-оналар эса фарзандларининг Интернет тармоғидан тўғри ва самарали фойдаланишларини таъминлай олиш имкониятига эга бўлишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг декабрь ойида республикадаги 7 та вазирлик ва идоралар – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва Республика “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши ўртасида “Ўзбекистон Республикасида Интернет-маданиятни ривожлантириш бўйича 2016-2018 йилларга мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар режаси” келишилган бўлиб, ушбу чора-тадбирлар режаси асосида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Ўзбекистонда баъзи ижтимоий тармоқлар вақтинча чекланди. Улар орасида Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” ҳам бўлиши мумкин

02.07.2021, 17:11

“Ўзкомназорат” Ахборот хизмати хабарига кўра, айрим ижтимоий тармоқлар фаолияти Ўзбекистон ҳудудида чекланди.Хабарда айтилишича, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир...
Ўзбекистон “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббусига қўшилди

30.06.2021, 19:15

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббусини амалга оширади. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати...
Freedom House интернет эркинлиги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?

17.10.2020, 15:59

Freedom House интернет эркинлигига оид анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 100 баллдан 27 балл тўплаб, 65 давлат ичидан 57-ўринда қайд этилган.Тадқиқотчилар интернетдаги эркинликка...
​САМАРҚАНДДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН «ЭЛЕКТРОН ПОЛИКЛИНИКА»ДА Wi-Fi ИШГА ТУШДИ

25.09.2017, 15:49

Самарқанд шаҳридаги 12-сон оилавий поликлиникада аҳолини онлайн тарзда электрон рўйхатга олиш тизими ишга туширилди. «Электрон поликлиника» дастури беморларни ягона электрон рўйхатга олиш ва интернет тармоғи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1