Жорий йилнинг 29-октябр куни Сирдарё вилояти Ховос тумани ИИБга Мустақилликнинг 25 йиллиги маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Шдан мурожаатнома келиб тушган.
Маълум қилинишича, 29-октябр куни соат тахминан 01:00.ларда фуқаро Қ,Ш яшаш хонадонида жойлашган қўйхонасидан жами бозор нархи 18 000 000 сўмлик 13 бош қўй ва 3 бош эчкиларини ўғирлаб кетганлиги юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Ховос тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятни К.В, Ж.Ш ва Э,Т лар содир этганлиги аниқланиб, 13 бош қўй ва 3 бош эчкилар Ховос шаҳарчаси, Чаманзор маҳалласида жойлашган К.В ни қурилиши тугалланмаган уйида далилий ашё сифатида олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в», «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.