“Шуҳрат” медали ҳамда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони эгаси, Ўзбек Миллий академик драма театри артисти, таниқли киноактриса Дилноза Кубаева - Тошкент шаҳридаги Инҳа университети меҳмони бўлди.
Меҳмон учун энг аввало университетда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда бу ерда таълим олаётган талабалар ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида экскурсия уюштирилди. Кубаева замонавий технологиялар билан жиҳозланган аудиториялар, тажрибалар ўтказиш учун мўлжалланган физика лабораториялари, кутубхона ҳамда “Маданият ва маърифат” хонаси билан танишди. Шундан сўнг талабалар билан “Биз буюк юрт фарзандларимиз” мавзусида учрашув ўтказилди.
Қайд этиш жоизки, учрашув икки томонлама илиқ муносабат асосида ўтди. Энг аввал талабалар ўзлари тайёрлаган тақдимотни намойиш этишди. Шундан сўнг сўз Дилноза Кубаевага берилди ва у ўз ҳаётий тажрибасидан, устозларининг ўгитидан келиб чиққан ҳолда маъруза қилди. Учрашув очиқ мулоқат тарзида ўтди. Талабалар актрисага ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва уларга Дилноза Кубаева томонидан батафсил жавоб олишди.
Дилноза Кубаева ҳам мана шундай муҳташам бинода, нуфузли университетда таълим олаётган йигит-қизларга ҳаваси келаётганини, давлатимиз раҳбари томонидан яратилган бундай имкониятдан унумли фойдаланиб, ишончни оқлашлари лозимлигини айтиб, уларнинг ўқишларига омад тилади.