1

Тошкент вилоятида топилган қоятош суратлари ҳақида Ангрен шаҳар тарихи музейи мутахассисларидан маълумот олинди

МАДАНИЯТ 13.11.2021, 22:51
Тошкент вилоятида топилган қоятош суратлари ҳақида Ангрен шаҳар тарихи музейи мутахассисларидан маълумот олинди

Тошкент вилояти Кўкшашир дарасида сентябр ойининг ўрталарида қоятош суратлари топилди. 

Фанлар Академиясининг маълумотларига кўра, “Қанқа экспедицияси”нинг изланишлари натижасида суратларда бир неча тоғ эчкиси тасвирлари билан бирга 1 сатрлик суғдий ёзув борлиги, мазкур ёзув ойнада кўрилганда тўғри ўқиладиган 5 та ҳарфдан иборатлиги маълум бўлган.

“Биз яъни Ангрен шаҳар тарихи музейи ходимлари 2021-йил 5-июнида навбатдаги йиллик режага асосан Ангрен шаҳар Лашкарак қишлоғининг баланд тоғларига Қоятош суръатларини кўриб, у ерда илмий изланишлар олиб бориш учун экспедицияга чиқдик. Тошкент вилояти Лашкарак қишлоғидан 6 км. юқорига кўтарилиб, Лояксой бўйлаб денгиз сатҳидан 1800-2500 км. юқорида жойлашган очиқ осмон остидаги музей - қадим ўтмишдан гувоҳлик берувчи “Қоятош суръатлари”га етиб бордик. Халқ орасида Бешсандик деб номланган ҳудудда қоятош суратларига гувоҳ бўлдик” – деб хабар берди Ангрен шаҳар тарихи музейи мутахассиси Шуҳрат Рўзматов. – Ўйлаймизки, ушбу қоятош суръатлари ҳар бир тарихга қизиқувчи инсонларни ўзига маҳлиё этади. Аввало қоятош суръатларининг тоғнинг юқори қисмида жойлашганлиги ҳамда бугунги кунгача очиб ўрганилмаган ҳудудда эканлиги, шу ўринда айтиб ўтиш жоизки Маданий мерос обекти сифатида маҳаллий ва чет эллик сайёҳ ва илм аҳлини яна бир бор мозийга назар ташлашга ундайди”- дея қўшимча қилди.

Қоятошларга битилган ёзувларни Фанлар Академияси Миллий археология маркази бош илмий ходими Ғайбулла Бобоёров ва кичик илмий ходим Ғайратхон Мухторов суғдий тил ва ёзув асосида “Нав-фарн” “Янги қут (эгаси)” деб ўқиган. Шунингдек, изланувчилар бу ёзувнинг “Наф-фарн” деб ҳам ўқилиши мумкинлигини айтган. “Наф” сўзи суғдий тилида “халқ, жамоа, эл” деган маъноларни билдириб, милодий ИИИ-ИВ асрларга тегишли суғдий ёзувли Чоч тангаларида “Сасан-наф” сўзи “Чоч халқи, Чоч жамоаси” маъноларида келади.

Бундан ташқари, “Cаcан-наф” ибораси Керчево (РФ), Хитойдан топилган қадимги чочликларга тегишли кумуш ва сопол буюмларда ҳам учратиш мумкин. Шу тариқа, изланувчилар Кўкшашир суғдий битиги қадимги Чоч (Тошкент) жамияти вакиллари томонидан ёзилганини айтган. Бу эса милоднинг илк асрларидан ВИИИ асргача Чоч воҳасида расмий ёзувлардан бири сифатида қўлланилган суғдий тил ва ёзувнинг воҳа бўйлаб тарқалиш кўлами Ғарбий Тангритоғнинг тоғ ичи дараларигача ёйилганини кўрсатади.

Таъкидланишича, бунгача суғдий ёзувли сопол ва металл буюмлар, муҳр ва тангалар кўпроқ Тошкент воҳасининг марказий ҳудудларида, айниқса, воҳанинг Қанқа, Хонобод каби қадимий шаҳар қолдиқларидан топилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1