АсосийSport

“Бавария” – “Барселона” учрашуви мухлисларсиз ўтказилади

'“Бавария” – “Барселона” учрашуви мухлисларсиз ўтказилади'ning rasmi

Европа Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган “Бавария” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс мухлисларсиз ўтказилади. Бу ҳақда Sky Italia хабар берди. 

Қайд этилишича, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли шундай қарорга келинган.  

Германияда коронавирус билан боғлиқ ҳолат авж олгани туфайли чемпионат ўйинларига 15 мингдан ортиқ мухлис киритилмаслиги маълум қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, учрашув 8 декабрдан 9 декабрга ўтар кечаси 01:00да бошланади.

Бошқа янгиликлар