"Финополис-2021"форуми арафасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 70 фоиздан ортиғи сўнгги бир йилда молиявий фирибгарликка дуч келган, дея маълум қилади ТАСС.
"Россияликларнинг 73 фоизи ўтган йил давомида молиявий фирибгарликка дуч келди. Банклар номидан қўнғироқлар фирибгарликнинг энг кенг тарқалган тури бўлиб қолмоқда. Аҳолининг киберхавфсизликдан хабардор бўлмагани муаммонинг асосий манбаи бўлиб қолмоқда", — дейилади тадқиқотда.
Ўтган йил давомида респондентларнинг 65 фоизи ўзлари ёки уларнинг оила аъзолари молиявий фирибгарликни ҳеч қандай зарар этказмасдан бошдан кечиришган. Шунингдек, фирибгарлик натижасида уларнинг орасида 8% аҳоли пул йўқотган. Энг катта йўқотишлар эса Санкт-Петербург ва Ленинградда (13%), шунингдек, Шимолий-Ғарбий Федерал округида (12%) қайд этилган.
Фирибгарликка дуч келган тақдирда ҳаракатлар ҳақидага сўров натижаларига кўра, россияликларнинг қарийб ярми молиявий фирибгарлик ҳолатларида ҳеч қандай чора кўрмайди.
Тадқиқот давомида олинган натижаларга кўра, респондентларнинг 43 фоизи молиявий фирибгарлик ҳолатларида ҳеч қандай чора кўрмаган. 23%и банк билан боғланган, 9 фоизи полицияга, фақат 1 фоизигина судга мурожаат қилган.






