АсосийShou-biznes

“Барон-2”да актёрлар жамоаси янгиланади

Режиссёр Рустам Саъдиев “Барон-2” фильмини суратга олиш ишларига тайёргарлик бошлаб юборгани ҳақида хабар бергандик.

Кинонинг иккинчи қисмида актёрлар жамоаси янгиланади. Фильмнинг биринчи қисмидаги аксарият актёрларни воқеалар давомида учратмайсиз. “Воқеалар давомидан келиб чиққан ҳолда “Барон-2”да Улуғбек Қодировнинг роль ижро этиши режага киритилмаган. У биринчи фильмда ўз ишини бажариб бўлган”, дейди Рустам Саъдиев “Даракчи” журналисти Алия Сулаймановага. 

Актёрлар жамоаси кенгайиб унда Россия киносанъатининг энг кўзга кўринган машҳур актёрлари ва Европанинг маҳоратли ижодкорлари билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилган. Роллар тақсимоти сценарий тўлиқ тайёр бўлгач, амалга оширилади.

Кўпчиликни қизиқтираётган воқеалар ривожи тўхтаган жойидан давом этади. Битта жиноятни фош этган бош қаҳрамон Иззат (Фарҳод Маҳмудов), иккинчи топшириқни бажариш бўйича ишга киришади. 

“Барон” фильми катта экранларга чиққач унинг сериали ҳам телевидиниеда намойиш этилиши маълум қилинган эди. Айни кунларда бу жараённинг ташкилий ишлари бошланиб, “Барон” сериали 2016 йилнинг иккинчи яримида телевидениеда намойиш этилишини маълум қилди. 

Айни кунларда “Барон” фильмининг энди суратга олинадиган қисми “қароқчилар” қўлига тушиб қолмаслиги учун, бозор раҳбарияти ва маъмурияти билан учрашувлар ўтказилиб, қатъий чора-тадбирлар кўриш режалаштирилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар