"Ўзгидромет" жорий йилнинг 21-22 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётгани ҳақида шошилинч ахборот берди.
Қайд этилишича, 21 декабрда республика ҳудудлари бўйича шамол кучайиши кутилмоқда:
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхандарё вилоятларида 17-22 м/с гача;
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Маълумот учун, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучли шамоллар кутилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 21-22 декабрда республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли бўлиши мумкин.






