Бугун, 23-декабр куни соат 16:37 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Хонтўпи” МФЙ Дийдор 5-тор кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисда туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 16:39 да етиб бориб, ёнғин соат 17:22 да қуршаб олинган ва соат 17:33 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида хонадоннинг тахминан 250-300 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларн инг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолди.






