АсосийJamiyat

Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов 84 ёшга тўлди

'Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов 84 ёшга тўлди'ning rasmi

Бугун Кинематография агентлиги раҳбарияти томонидан Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти лауреати Ёқуб Аҳмедов 84 ёши билан табрикланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ходимлари устоз санъаткорнинг хонадонида бўлишиб, эсдалик совғаларини тақдим этишди.  

Маълумот учун, Ёқуб Аҳмедов ўзининг актёрлик фаолияти давомида ўзбек миллий театр ва кино санъатида кўплаб ролларни ижро этган. “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.

Бошқа янгиликлар