АсосийJamiyat

Тошкентда маст ҳайдовчи содир этган автоҳалокат туфайли 7 киши жабрланди

'Тошкентда маст ҳайдовчи содир этган автоҳалокат туфайли 7 киши жабрланди'ning rasmi

2022 йил 1 январ куни соат 17:15 ларда Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсири остида бўлган 1967 йилда туғилган Собиржон Н. бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган Элмурод Р.нинг бошқарувидаги “Некция-2” русумли ҳамда 1983 йилда туғилган Равшан К. бошқарувидаги “Некция-2” русумли автомобиллар билан тўқнашув содир этган.

 ЙТҲ натижасида 7 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.

  • “Некция-2” ҳайдовчиси Равшан К. (ташхис:  бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, чап болдир суягининг ёпиқ синиши, оёқнинг тўпиқ қисми ёпиқ синиши);
  • 2009 йилда туғилган вояга етмаган йўловчи, 7-синф ўқувчиси З.Т. (ташхис: бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ);
  • 2012 йилда туғилган вояга етмаган йўловчи, 2-синф ўқувчиси Ф.К. (ташхис: пешона тери қисми йиртилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ);
  • 2017 йилда туғилган вояга етмаган йўловчи, боғча тарбийланувчиси И.К. (ташхис: бошнинг юқори қисмининг йиртилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, чап оёқ болдир суяги ёпиқ синиши);
  • 1987 йилда туғилган йўловчи Ф.К. (ташхис: чап оёқ очиқ синиб силжиши);
  • 2021 йилда туғилган вояга етмаган йўловчи О.К. (ташхис: травматик шок);
  • “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчиси Собиржон Н. (ташхис: бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, ўнг болдир суягининг очиқ синиб силжиши, кўплаб шилинмалар, мастлик ҳолати).

 

Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган, уларга ҳар томонлама тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Спиртли ичимликлар ичган ҳолатда (ҳатто сизнинг фикрингизча "аҳамияциз" миқдорда бўлсада – спиртли ичимликларнинг ҳар қандай миқдори ҳушёрлик ва реакция тезлигига салбий таъсир қилади, бу ўгир оқибатларга олиб келиши мумкин) – транспорт воситасини бошқаришдан воз кечинг ва такси хизматидан фойдаланинг.

    Бошқа янгиликлар