АсосийDunyo

Дунё бўйича ўқитувчиларга ойига қанча маош тўланади?

'Дунё бўйича ўқитувчиларга ойига қанча маош тўланади?'ning rasmi

Малакали ўқитувчилар яна эътибор марказида. Яъни, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда ошириш асносида иқтидорли ўқитувчиларнинг ойлик маошини босқичма-босқич 1000 АҚШ доллар эквивалентига етказиш белгиланган устувор мақсадлардан бири сифатида белгиланди. 2022 йил учун ишлаб чиқилган бюджет ҳисоб-китобида эса айнан инсон капиталини ривожлантириш учун, яъни таълим ва тиббиёт соҳасига 58 трлн. сўм маблағ ажратилиши маълум қилинди. Давлат раҳбари эса бу маблағларга алоҳида урғу бериб, ушбу тизимларга ҳеч қачон бундай катта маблағ ажратилмаганини алоҳида қайд этган. Албатта бу маблағларнинг маълум бир қисми жорий йилда ҳам айнан малакали ўқитувчиларнинг табақалаштирилган тарзда оширилиши кутилаётган ойлик маоши учун ажратилиши шубҳасиз. Бу албатта мамлакат фаровонлиги учун келажак авлодларимизга виждонан таълим берадиган ЎҚИТУВЧИларимиз учун катта рағбат, дейиш мумкин. Шу ўринда кўпчиликнинг ўзи бошқа давлатларда  ўқитувчиларнинг ойлик маоши қандай ва уларга қандай талаблар асосида ҳақ тўланади, деган савол қизиқтириши шубҳасиз. Шу боис ушбу саҳифада машаққатли касб эгалари йилига энг кўп маош оладиган мамлакатлар билан танишиштиришни лозим топдик.

1-ўрин: Швейцария

Мазкур мамлакатдада 26 та кантон мажбурий таълим тизими учун масъул ҳисобланади. Ўртача маош 6240 минг долларни ташкил қилади. Ҳозирда Швейцарияда ягона давлат таълим тизими мавжуд эмас. Таълим дастурлар кантон (Швейцария маъмурий-ҳудудий бирлиги) лар доирасида ишлаб чиқилади.Таълим жараёнлари француз, немис, итальян ва ретророман тилларида, халқаро “International Baccalaureate” дастури асосида юритилади.    

2-ўрин: Дания

Скандинавияда жойлашган Данияда ҳам ўқитувчиларнинг меҳнатларини қадрлашади. Машаққатли касб эгалларининг маоши ўртача 6190 доллар. Бу Европа мамлакатлари орасида 2-ўринда турган юқори кўрсаткич ҳисобланади.  

3-ўрин: Люксембург

Европа марказида жойлашган ушбу мамлакатда ўқитувчилар йилига ўртача 68 120 АҚШ доллари ишлаб топади. Шунда ўртача маоши 6 минг долларга тўғри келади. Бу бошланғич ўқитувчиларнинг маоши экани маълум қилинмоқда. Люксембургда 15 йиллик тажрибага эга мактаб ўқитувчиси ўртача 9700 доллар ойлик олади. Ўз касбининг ҳақиқий эгаси бўлган ўқитувчилар эса ойига 12200 долларгача маош олишлари мумкин.

Яна бир жиҳат шуки, Люксембургда ўқитувчилардан талаб қилинадиган асосий нарса – бу люксембург тилини билишдир.  

4-ўрин: Норвегия

Скандиваниядаги яна бир мамлакат – Норвегияда ҳам таълим соҳасига катта эътибор қаратилади. Шундан келиб чиқиб, бу ўлкада ўқитувчилар бир йил давомида 65 минг доллардан юқори маошга эга бўлади. Ўртача маош миқдори эса 5450 доллар ташкил қилади.  

5-ўрин: Исландия

Дунёнинг энг сокин мамлакатларидан бири бўлган Исландияда таълим деярли бепул. Бу ерда фақат олий таълим учун, шунда ҳам оз-моз ҳақ тўланади. Исландия саводхонлик бўйича дунёда энг юқори ўринда. Ўқитувчиларнинг маоши ойига 5430 долларни ташкил қилади. Тоифага қараб нархлар маошлар тоифаси ўзгариб бораверади.

6-ўрин: Германия

Мазкур мамлакатда ўқитувчиларнинг ўртача маоши ойига 4300 доллар. Йилига ўртача 50 000 минг доллар ишлаб топади. Бундестимда бу касб эгалари нуфузли ва ишончли шахс сифатида қадрланади. Немис оилаларидаги болаларнинг аксарияти давлат мактабларида ўқишади. Уларга қўйиладиган талаблар: немис тилида бўлган олий даражадаги диплом, давлат тилини билиши ҳамда камида 2 та турли йўналишдаги фанларни ўзлаштирган бўлиши керак.  

7-ўрин: Япония

“Кунчиқар юрт”да ўқитувчиларнинг ойлик маоши ўртача 4000 доллардан бошланади. Меҳмондўст ва олийжаноб фазилатларга эга бўлган Японияда ўқитувчилик энг ҳурматли касблардан бири ҳисобланади. Бу ерда кескин рақобат мавжуд: ҳар бир ўринга 20 нафардан кадр тўғри келади. Одатда ишга қабул қилиш жараёнида уч жиҳатга эътибор берилади.  

- “Тажрибаси”

- “Тест синовларидаги балли”

- “Оладиган лицензия”

Шу жиҳатлардан ташқари, 30 ёшгача бўлган ўқитувчиларга эътибор юқори бўлади.  

8-ўрин: Бельгия  

Иқтидорли болаларга бу мамлакатда эътибор ниҳоятда катта. Бельгияда мураккаб касб эгаллари маоши ойига 3900 долларни ташкил қилади. Тажрибалилари маоши 4000дан юқори. Қолаверса, рақобат жуда юқори бўлиб, бир йўналишга камида 10 нафар номзод тўғри келади.

9-ўрин: АҚШ

Таълим даражаси юқори ўринда турадиган Америка Қўшма штатларида ҳам ўқитувчиларга уч тоифада маош тўланади. Қолаверса, ҳар бир штатда турлича тоифага бўлинади.  

Дейлик, Жанубий Дакотада ўқитувчиларнинг ўртача маоши ойига 3210 долларни ташкил қилади. Нью-Йорк ва Калифорнияда эса бу кўрсаткич 7510 доллар.  

Ўртача ўқитувчиларнинг иш ҳақи ойига 3900 доллар экани маълум бўлди.  

10-ўрин: Финляндия

Совуқ ўлкалардан бири бўлган Финляндияда ҳам таълим соҳасига эътибор жуда баланд. Шундан келиб чиқиб ўқитувчиларнинг  меҳнатлари муносиб тарзда мукофотланади. Бу ерда ўқитувчиларнинг ҳам маош ўртача 3900 долларни ташкил қилади. 1-6 синф ўқувчилари билан ишлайдиган педагоглар доимий магистрлик даражасига эга бўлиши шарт. Ундан юқори синфда фаолият олиб борадиган ўқитувчилар эса ўзи таълим берадиган фан бўйича магистр даражасида бўлиши кўзда тутилган.  

Фин мактаблари тўлиқ автономияга эга. Яъни, мактаб директорлари ва ўқитувчилари ўқув дастурини ишлаб чиқаришда катта эркинликка эгадир.  

МДҲ мамлакатларида ҳолат қандай?

Россия. Ушбу мамлакатда ўртача маош ойига 788 долларни ташкил қилади. Лекин минтақаларга қараб маош ўсиб боради. Статистик маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудидаги Доғистон ҳамда Магадандаги ўқитувчиларга энг кам маош берилади.  

Украина. 2022 йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи ойига 480 долларни ташкил қилиши айтилмоқда. Агарда сизнинг тажрибангиз юқори бўлиб, дейлик, 30 йил давомида шу мураккаб соҳада ишлаган бўлсангиз, унда маошингиз 600 доллар атрофида бўлиши мумкин.  

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?

Қозоғистон. Таълим соҳасига катта эътибор қаратаётган Қозоғистонда ўқитувчиларнинг ўртача маоши ойига 47 минг тенгени ташкил қилади. Аниқроғи, 486 доллар.  

Тожикистон. Қўшнимиз Тожикистонда бу касб эгаларининг маоши ойига 155 доллар экани маълум бўлди.

Қирғизистон. Бу мамлакатда маош миқдори Тожикистонга нисбатан бироз юқори бўлиб, 255 долларни ташкил қиларкан.  

Қолган мамлакатларда ҳолат бўйича:

Сингапур 3782 доллар 

Жанубий Корея 2964 доллар

Ирландия 3671 доллар 

Австрия 2940 доллар

Андорра 3388 доллар 

Швеция 2893 доллар

Янги Зеландия 3354 доллар

 Сан-Марино  2843 доллар

Австралия 3346 доллар 

Италия  2726 доллар

Франция 3332 доллар 

Буюк Британия 2703 доллар

Нидерландия 3238 доллар 

Гонконг  2196 доллар

Багама ороллари  3189 доллар 

Испания 2133 доллар

Канада  3151 доллар 

Кипр 2126 доллар

Исроил 3064 доллар 

Словения 1914 доллар

Мальта 1783 доллар 

Эстония  1560 доллар

Македония  699 доллар 

Ботсвана  633 доллар

Бразилия  552 доллар 

Хитой 955 доллар

Чехия  1454 доллар 

Литва 1419 доллар

Малайзия  712 доллар 

Мексика  401 доллар

Ҳиндистон 119 доллар 

Бангладеш 158 доллар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар