АсосийJamiyat

Муборакда 2021 йилда кадастр масаласида келиб тушган 683 та мурожаатнинг 598 таси ижобий ҳал этилди

'Муборакда 2021 йилда кадастр масаласида келиб тушган 683 та мурожаатнинг 598 таси ижобий ҳал этилди'ning rasmi

Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси Муборак тумани кадастр филиалида фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Филиалнинг мурожаатлар билан ишлашга масъул бош мутахассиси Қундуз Хусаинова берган маълумотига кўра, ўтган 2021 йилда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси  Муборак тумани филиалига юридик ва жисмоний шахслардан жами 683 та мурожаатлар келиб тушган.  Мурожаатларнинг 598 таси ижобий ҳал этилган.

Жумладан, тумандаги "Геолог" МФЙ да яшовчи фуқаронинг мурожаати кадастр ходимари томонидан берилган ҳуқуқий маслаҳатдан сўнг ижобиий ҳал этилди.

Фуқаро Абдулвосит Бойматов "Геолог" МФЙ ҳудудидан савдо дўкони қуриб тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдони сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаатчига тадбиркорлик учун ер участкаси ажратилиши фақатгина Э-ИЖРО АУКЦИОН" ягона савдо майдончасида электрон ауцион орқали амалга оширилиши ҳамда у сўраган 140 кв.м ер майдони "ЕРЭЛЕКТРОН" ахборот алмашув тизимига қуйилиб таклифи берилгани ва ушбу ер майдонига нисбатан тегишли ташкилотларнинг ижобий хулосаси берилганлиги, ер участкасини электрон аукционда қатнашиш орқали ютиб олиши мумкинлиги тушунтирилди дейди филиал раҳбари Жовлон Отамуродов.

Давлат хизматлари марказидан электрон калит олиб, "Э-ИЖРО АУКЦИОН" ягона савдо майдончасидаги тадбиркорлик учун қўйилган ер участкаларини кузатиб борган мурожаатчи тадбиркорлик учун сўраган ер майдонини аукционда иштирок этиш орқали ютиб олди.

 

    Бошқа янгиликлар