АсосийDunyo

Россия-Украина музокараларининг навбатдаги санаси маълум қилинди

'Россия-Украина музокараларининг навбатдаги санаси маълум қилинди'ning rasmi

24 февралда бошлаган кенг кўламли уруш бўйича Украина ва Россия ўртасидаги музокараларнинг навбатдагиси 1 апрелда давом этади. Бу ҳақда Украина делегацияси аъзоси, Олий Рададаги “Халқ хизматкори” партияси фракцияси раҳбари Давид Арахамия маълум қилди.

“Россия делегацияси билан онлайн форматдаги музокаралар 1 апрел куни давом этади”, — деди Арахамия.

Унинг қайд этишича, Туркиядаги музокараларда Украина делегацияси эндиликда Украина ва Россия етакчилари ўртасида учрашув ўтказиш зарурати борлигини маълум қилган.

Арахамиянинг сўзларига кўра, Россия делегацияси биринчи навбатда янада мувофиқлаштирилган шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак, деб жавоб берди.

"Бир ҳафта ичида биз музокаралар жараёни иштирокчиларига нима боғлиқлигини аниқлаймиз. Ва мамлакатлар президентлари учрашишда давом этишига умид қиламиз. Шу билан бирга, биз бундай учрашув Россия ёки Белоруссиянинг ҳудудида бўлмаслигини таъкидлаймиз", - деб ёзган Арахамия.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Лавровнинг Украина гўёки Қрим ва Донбассдан воз кечгани ҳақидаги баёнотини рад этди.

    Бошқа янгиликлар