1

Истанбулда бўлиб ўтган Россия-Украина ўртасидаги музокаралар якунига етди

ДУНЁ 29.03.2022, 19:09
Истанбулда бўлиб ўтган Россия-Украина ўртасидаги музокаралар якунига етди

Аввалроқ, Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Владимир Путин якшанба куни Украинадаги воқеалар юзасидан музокара ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 29 март куни Истанбулда Россия ва Украина вакиллари ўртасида юзма-юз музокаралар бўлиб ўтди.

Россия президентининг ёрдамчиси, Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский Истанбулдаги Долмабахче саройида бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича ўз фикрларини айтиб ўтди.

«Украина томони билан музокаралар якунланди. Музокаралар конструктив ўтди», — деди у.

Мединскийнинг сўзларига кўра, Россия томони музокаралар давомида Украина вакилларидан аниқ шаклланган позицияни олган.

Унинг таъкидлашича, Россия Украинадан нейтрал ва ядросиз мақомга эга бўлиш истагини тасдиқловчи ёзма таклифлар олган.

Музокара жараёни матбуот учун ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. Унда Россия делегациясидан президент ёрдамчиси Владимир Мединский иштирок этмоқда.

Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди 28 февраль куни бўлиб ўтган эди. Шундан сўнг делегациялар яна икки марта учрашди. Кейинги музокаралар видео форматда ташкил этилди. Бундан ташқари, Анталиядаги дипломатик форум доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Аввалроқ турк ОАВлари музокаралар якунлангани ҳақида хабар берган эди. Музокаралар 30 март, чоршанба куни давом этиши кутилмоқда.

Украина делегацияси музокаралар ўтказиладиган жойни аллақачон тарк этган.

Шунингдек, Россия мудофаа вазирлиги Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий ҳаракатларни кескин қисқартиришга қарор қилган. Бу ҳақда Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу қарор Россия ва Украина ўртасидаги бетарафлик ва ядросиз мақом, шунингдек, Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш бўйича музокаралар муносабати билан қабул қилинган. 

«Ўзаро ишончни ошириш ва кейинги музокаралар учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда юқоридаги битимни имзолаш бўйича келишиш бўйича якуний мақсадга эришиш мақсадида Киев ва Чернигов йўналишида ҳарбий ҳаракатларни тубдан, баъзан қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинди»,  дейди мудофаа вазири ўринбосари.

Маълумки, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш учун «махсус ҳарбий операция» бошлади. Шундан сўнг Россия ҳарбий кучлари Украина ҳудудига киритилди.

Бунга жавобан Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди. Кўплаб давлатлар Россияга, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ Россия президенти Владимир Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров каби бир қатор расмийлар, шунингдек, тадбиркорлар ва журналистларга қарши санкциялар киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1