1

"Мен ниҳоятда адолатли аёлман..." Светлана Ортиқова ЙПХ ходимининг хизмат фаолиятидаги фото ва видеосини унинг рухсатисиз тарқатиш масаласига муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 31.03.2022, 15:06
"Мен ниҳоятда адолатли аёлман..." Светлана Ортиқова ЙПХ ходимининг хизмат фаолиятидаги фото ва видеосини унинг рухсатисиз тарқатиш масаласига муносабат билдирди

Хабарингиз бор, сал аввал Ўзбекистонда ЙПХ ходимининг хизмат фаолиятидаги фото ва видеосини унинг рухсатисиз тарқатиш тақиқланишини назарда тутувчи қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди ва бу фуқаролар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди.  АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова мазкур лойиҳага муносабат билдирди. 

“Ҳар қандай давлат ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбуриятини олган. ЙПХ ходими хизмат вазифасини бажаради, яхши бажарадими, ёмон бажарадими, бу иккинчи масала. Ҳозир кўчага чиққанда қанчалик хавфли бўляпти юриш. Қаердадир видео камера ишлайди, қаердадир ишламайди, қаердадир ЙПХ ходими бор, қаердадир йўқ. Лекин “права”га ўқимаганларниям, гиёҳванд модда истеъмол қилганларни ҳам рулда кўряпмиз. Вазият шунчалик ёмонки, “қонли йўл” деган номни ҳам олди Ўзбекистон йўллари. Мени ҳам Ўзбекистон фуқароси, ҳам ҳуқуқшунос, ҳам прокурор, ҳам аёл сифатидаги шахсий фикрим шуки, ЙПХ ходими кўчага чиқса, хизмат вазифасини бажаради. Уни видеога олиб, ижтимоий тармоққа тарқатиш нотўғри. У ҳам давлат хизматчиси, ҳам Ўзбекистон фуқароси. Ундан сўраш лозим. Масалан мендан сўрасангиз мен бунга рухсат бермайман, мендан сўрамасангиз бу менинг қадр-қиммат ва ҳуқуқимга дахл қилади. Мен ниҳоятда адолатли аёлман. Биз Ўзбекистон Республикаси фуқаросини ҳимоя қилишимиз керак”, - дея муносабат билдирди Ортиқова. 

Шунингдек, анжуманда ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган ва прокуратура изоҳ бериши лозим бўлган қатор масалаларга ойдинлик киритилди. Бу ҳақда яқин дақиқаларда "darakchi.uz"да ўқишингиз мумкин. 

Фарида Эгамбердиева 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1