АсосийJamiyat

Нега 500 минг сўм олган шифокор порахўр, 29 минг доллар билан ушланган прокурор эса фирибгар бўлади? Светлана Ортиқова изоҳ берди

'Нега 500 минг сўм олган шифокор порахўр, 29 минг доллар билан ушланган прокурор эса фирибгар бўлади? Светлана Ортиқова изоҳ берди'ning rasmi

Бош прокуратура томонидан пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тақдим этилган маълумотларда, 29 минг АҚШ доллар билан қўлга тушган прокуратура ходими Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни, фирибгарлик билан айблангани, 500 минг сўм билан ушланган шифокорга эса Жиноят кодексининг 210-моддаси, яъни, пора олиш билан жиноят иши қўзғатилгани акс этган. Мазкур ҳолатга АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида изоҳ берилди.

"Бир жиҳатига эътибор бериш керак, ходим хизмат бажараётганда моддий манфаатдор бўлса, унда порахўр бўлади, агарда фаолияти хизматга тааллуқли бўлмаса, демак, фирибгарлик бўлади. Бу ерда мен адолатсизликни кўраётганим йўқ, кимнинг ҳаракатида фирибгарлик бор бўлса, унинг ҳаракати шундай малакаланади, кимнинг ҳаракати порахўрлик бўлса, шундай малакаланади", - деди Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова.

Фарида Эгамбердиева

    Бошқа янгиликлар