АсосийDunyo

Қозоғистон ва Озарбайжон ҳудудларида чанг бўронлар кузатилмоқда

'Қозоғистон ва Озарбайжон ҳудудларида чанг бўронлар кузатилмоқда'ning rasmi

Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида чанг бўронлар кузатилмоқда. Чанг бўронлар Қорақалпоғистоннинг узоқ Сариқамиш кўли устидан ўтиб, марказий Туркманистон вилоятларига етиб бориши мумкин. Бу ҳақда гидрометерология мутахассиси ўзининг телеграм каналида хабар бермоқда.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бугун Туркманистон марказида паст босимли соҳа ривожланган. Бу ўта иссиқ ва қуруқ ҳаво тўлқини бўлиб, шимоли-ғарбдан юқори босимли ҳаво оқимини ''тортиш'' хусусиятини келтириб чиқаради. Бу ўша томонлардан кучли шамол ва жойларда чанг бўрон ҳодисалари кўтарилишига сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқларда Озарбайжон пойтахти Бакуда ҳам қум бўрони кузатилаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда. 

Озарбайжоннинг Хирдалон шаҳрида кучли шамол мактаб томини учириб юборган.

    Бошқа янгиликлар