АсосийDunyo

Ҳар йили шифокорлар айби билан 200 минг инсон ҳаётдан кўз юмади

Кўп ҳолларда инсонларнинг бевақт ўлимига врачлар ва дори-дармонлар сабаб бўлади, деб хабар берди “Segodnya.ua” нашри.  

Бу асосан оғир касалликлар, яъни саратон ва юрак қон-томир касалликларига тегишлидир.

Бу АҚШ институтларидан бирида ўтказилган тадқиқот натижасида аниқланган ва барча статистик маълумотлар ҳам АҚШга тегишлидир. Айнан шу статистик маълумотларга кўра, ҳар йили врачлар айби билан 220 минг киши ҳаётдан кўз юмар экан.

Олимлар бу маълумотлар эътирозга сабаб бўлишини ҳисобга олиб, улар бу маълумотга аниқлик киритдилар. Уларнинг фикрича, бир касалликка даво бўлган дори-дармон бошқа ундан-да хавфли бўлган касалликни юзага келтирар экан. Масалан, кимётерапия қабул қилган бемор аввалги касалидан ҳам хавфли бўлган дардга чалиниши, ичак касалликларини даволовчи дори-дармон эса инсон руҳиятига қаттиқ таъсир қилиши мумкин эканлигини айтишган.

“Бу маълумотлар билан врачлар шаънига доғ тушириш фикридан йироқмиз, аксинча жамоатчилик эътиборини мазкур муаммонинг долзарблигига қаратмоқчимиз, холос”, дейилади тадқиқот матнида.

Бошқа янгиликлар