1

Автобусларга чиқиш-тушиш тартиби ўзгармоқда

ЖАМИЯТ 20.05.2022, 15:21
Автобусларга чиқиш-тушиш тартиби ўзгармоқда

Тошкент шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобус (электробус)га чиқишда унинг олд эшигидан, тушаётганда эса орқа эшиклардан фойдаланиш тартиби жорий этилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи ёнида махсус валидатор ва қурилма ўрнатилган бўлиб, у орқали чиқаётган йўловчи йўл ҳақи тўлайди ва салонга киради.

Ушбу қоида йўловчиларга қулайлик яратиш ва транспорт маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилмоқда. 

"Белгиланган қоидаларга амал қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1