1

"Иложсиз қолсангизгина давлат хизматида ишланг!" Расул Кушербаев битирувчиларга йўллаган табригига изоҳ берди

ЖАМИЯТ 26.05.2022, 10:28
"Иложсиз қолсангизгина давлат хизматида ишланг!"  Расул Кушербаев битирувчиларга йўллаган табригига изоҳ берди

Кеча, 25 май  умумий ўрта таълим мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" чалинди. Мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган мактаб битирувчиларига депутат Расул Кушербаев ҳам ўз тилакларини билдирган эди. Хусусан, у: "Тирикчиликни давлат хизматчиси сифатида ўтказишга олиб келадиган касб танлашдан йироқ бўлишга интилинг, иложсиз қолсангизгина давлат хизматида ишланг", -дея фикрлар билдириб кетганди. Бироқ унинг бу сатрлар йўғрилган фикрлари ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди, кўпчилик депутатни бу учун айблашга ҳам улгурган. Шу боис, Кушербаев табригига изоҳ берди.

"Тўғриси кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайман. Бу фикрларимни изоҳлашга ҳожат бўлмайди, деб ўйласам, адашган эканман",-дейди у аввалига.

Депутат сўзида давом этар экан, бу фикрлар инсонларни давлат хизматидан қайтариш учун эмас, аксинча давлат хизматида ишлашнинг масъулияти юқорилиги нуқтаи назаридан айтилганини таъкидлайди.

"Давлат хизматида ишлаш ҳар кимга ҳам эмас. Унда ишлаган одам ўз-ўзидан 35 миллион фуқаролар олдида масъулияти борлигини ҳис қилиши керак. Шу сабабли бу гапларни айтдим. Бундан ташақари давлат ишида ишлаган инсон ўзи хоҳлаган ишни қилолмайди. У энди халқ хизматчисига айланади. Хизматчи истаган ишини бажарувчи инсон эмас, баъи вақтларда у тийилишга мажбур бўлади. Унинг имконятлари камайиб, мажбуриятлари кўпаяди. Шунинг учун ҳам имкониятларингиздан келиб чиққан ҳолда, иложсиз қолсангизгина давлат хизматида ишланг, деб айтдим",-дейди у.

Халқ орасида анча эътибор қозониб улгурган Расул Кушербаев шароит тақазо этгани сабабли буни изоҳлаб берганини айтади. 

"Дарвоқе, видеодаги фикрларимга қўшилмаслик ҳам мумкин",-дейди у сўнгида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1