Тошкент шаҳри Яшнобод туманида КИА машинаси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, воқеа 24 май куни тахминан соат 21:10ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 1-уй қаршисида ҳайдовчи – 1999 й.т, М.Н. “KIA” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқаро 1996 йилда туғилган И.А.ни уриб юборган. Натижада пиёда А.И. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.
ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






