1

Буюк Британия ЕИ ўрнига янги иттифоқ тузмоқчи

ДУНЁ 27.05.2022, 10:58
Буюк Британия ЕИ ўрнига янги иттифоқ тузмоқчи

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Евроиттифоққа муқобил янги сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий альянс тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда Corriere della Sera газетаси хабар берди, деб ёзмоқда Замон интернет нашри.

Унинг маълумотларига кўра, Жонсон таклиф қилаётган иттифоқ Украина, Польша, Эстония, Латвия ва Литвани ҳам ўз ичига олади. Унга кейинроқ Туркияни ҳам қўшиш режалаштирилган. Ушбу альянс Европа Ҳамдўстлиги деб аталади. Жонсон ўз суверенитетига ўта қатъий эътибор берадиган ва либерал иқтисодиёт моделига эга давлатларни Ҳамжамият аъзоси бўлишини илгари сурган.

Буюк Британия бош вазири ушбу ташаббусни илк бор 9 апрелда Киевда Владимир Зеленский билан учрашув пайтида айтган. Украина томони бу таклифга аниқ жавоб бермаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1