Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил учун секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Унга кўра, баҳолашнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
- ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
- хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
- маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тўғрисидаги статистик маълумотлар (48 турдаги маҳаллада содир этилган жиноятчиликни ўтган йилга нисбати);
- сектор раҳбарларининг шахсий ташаббускорлиги билан амалга оширилган ишлари (йўл қуриш, ичимлик суви билан таъминлаш, газлаштириш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари ва бошқа);
- туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларининг соҳавий хизмат фаолияти самарадорлигининг баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
- туман (шаҳар) аҳолиси ва МФЙ раисларининг секторлар фаолиятидан қониқиш даражаси бўйича сўровнома натижалари;
- секторлар раҳбарларининг билимини ilm.argos.uz платформаси орқали синовдан ўтказиш натижалари билан шакллантирилади.






