15 июнь куни Тошкент шаҳридаги IT-Паркда Давлат солиқ қўмитаси Раиси Ш.Кудбиев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов, соҳа мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Электрон тижорат ассоциацияси таркибидаги ташкилотлар вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Конструктив мулоқот шаклида ўтган учрашувда электрон тижорат бозори вакиллари маълумотларини ДСҚ маълумотлар базасига интеграция қилиш, товар (хизмат)лар реализацияси учун масофадан амалга оширилган тўловларга фискал белгили чек шакллантиришнинг техник имкониятлари муҳокама қилинди.
Хусусан, ДСҚ томонидан татбиқ этилаётган янги IT инструментлар ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жорий этиш учун барча имкониятлар яратилганлиги қайд этилди.






