АсосийJamiyat

Самарқандда 31 ёшли эркак 8 метрли қудуқда ҳушини йўқотди

'Самарқандда 31 ёшли эркак 8 метрли қудуқда ҳушини йўқотди'ning rasmi

Аниқланишича, соат 19:44 да Самарқанд вилояти ФВБга туманнинг Навбоғчиён МФЙ Узумзор кўчасида жойлашган хонадонларнинг биридан мурожаат келиб тушган. Таъкидланишича, қудуқ қазиш ишлари вақтида 31 ёшли эркак тахминан 8 метр чуқурликда ҳаво етишмагани сабаб ҳушини йўқотган.

ФВВнинг хабарига кўра, қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқарони қудуқдан соғ-саломат чиқариб олган. Шунингдек, фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар