Сал аввал “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилингани, унда ҳудудларда тез тиббий ёрдам бўйича ягона “Call-марказ”лар фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, мазкур қарорга асосан, эндиликда "тез ёрдам" бригадалари ҳудуд чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига кўра йўналтирилади.
Ташкил этиладиган ягона “Call-марказ”ларда:
- чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этилади;
- раҳбар лавозимларига IT-парклардаги иқтидорли ёшлар орасидан муносиб номзодлар тайинланади;
- саралаш орқали бемор аҳволи, касаллик тури ва оғирлик даражасига қараб чақирувларга тегишли тиббий бригадаларни йўналтириш тизими жорий этилади;
- тез тиббий ёрдамнинг туман (шаҳар) ёки ҳудуд чегарасидан қатъи назар беморгача масофанинг яқинлигига қараб тиббий бригадани йўналтириш йўлга қўйилади.
Шунингдек, тез ёрдам машиналарига радиоалоқа ускуналари ва GPS-трекерлар ўрнатилиши айтилади.






