АсосийDunyo

Испанияда ўрмон ёнғинлари сони ортди. Бунга аномал иссиқ ҳаво сабаб бўлмоқда

'Испанияда ўрмон ёнғинлари сони ортди. Бунга аномал иссиқ ҳаво сабаб бўлмоқда'ning rasmi

 Испанияда сўнгги бир неча кун ичида кучли жазирама фонида табиий ёнғинлар сони сезиларли даражада ошди, дея хабар бермоқда Европа ОАВлари.

Маълум қилинишича, Балдомар шаҳри яқинида ёнғинлар аллақачон деярли 1000 гектар ўрмонларни вайрон қилган. Шу билан бирга, ўт ўчирувчилар ёнғин кўлами 20 минг гектарга тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Дам олиш кунларидан бошлаб Испанияда йилнинг шу даври учун ғайритабиий юқори ҳарорат ўрнатилди. Пайшанба куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати Селсий бўйича 40 даражадан ошди.

Ҳаддан ташқари жазирама Европанинг бошқа мамлакатларига, хусусан, Францияга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар