1

Юрий Шатуновнинг ўлими туфайли шифокорларга нисбатан жиноий иш очилди

ДУНЁ 27.06.2022, 09:53
Юрий Шатуновнинг ўлими туфайли шифокорларга нисбатан жиноий иш очилди

"Ласковый Май" гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатунов ўлими сабабли шифокорларга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда гуруҳнинг ижрочи деректори Аркадий Кудряшов KP.RU порталига берган интервюсида маълум қилди. Хусусан, сал аввал хонанда чақирувга келган тез ёрдам машинасида вафот этганди.

Шатуновнинг ёрдамчиси унинг вафоти борасида сўзлаб, бунда шифокорларни айблади. 

"Юра столда ўтирган чоғида бирдан кўкрагини чангаллади, нафас олиши қийинлашди. Тез ёрдам чақирдик, аммо диспетчер ўзимиз олиб келишимизни, йўқса узоқ вақт кутишга тўғри келишини айтди. Уни энг яқин тез ёрдам бўлимига олиб бордик ва у ерда Юранинг аҳволи жиддийлигини айтишди ва биз уни шифохонага олиб боришга мажбур бўлдик. Бизни тез ёрдам машинасида жўнатишди – ускунасиз қадимий “газель”. Юрани шифохонага олиб боролмадик, у йўлда вафот этди. Шифохона унинг юрагини ишга туширишга ҳаракат қилди, аммо бу иш бермади. У аллақачон ўлган эди... Менимча, уни қутқаришнинг иложи йўқ эди. Ҳозир шифокорларга нисбатан жиноий иш очилган, - дейди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1