Жиззахдаги бозорда ёнғин чиқди

ЖАМИЯТ 27.06.2022, 20:48
Жиззахдаги бозорда ёнғин чиқди

Бугун, 27 июнь куни соат 14:45 да Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Чинобод” МФЙ Дўстлик кўчасида, “Дўстлик деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган товуқ махсулотлари дўконида мазкур ҳодиса юз берган. ФВВ хабарига кўра, оқибатда омборхона томининг 56 m.kv шифт қисми ҳамда дўкондаги махсулотлар ёнган.  

Ёнғинга соат 14:48 да 2 та ёнғин қутқарув экипажи этиб борган, 14:53 да ёнғин ўраб олинган, 15:23 да ўчирилган.

Ёнғиндан қўшни дўконларнинг 80 m.kv майдони сақлаб қолинган. 

Маълум қилинишича, фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган. 

"Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1