1

Наманганда "Nexia-3" юк машинаси тагига кириб кетди

ЖАМИЯТ 27.06.2022, 21:15
Наманганда "Nexia-3" юк машинаси тагига кириб кетди

Ҳодиса бугун, 27 июнь куни тонгда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 234-километрида содир бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар бермоқда. 

Маълумотга кўра, ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Н.Ё. "Nexia-3" русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган М.Қ. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобилининг орқа томонига тўқнашган.

Натижада, "Nexia" автомобилининг ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

"Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1