Тошкент халқа автомобиль йўли Сергели-Роҳат йўналишининг “Қўйлиқ” деҳқон бозори қаршисидаги қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Йўл ёпилишига ҳудудда олиб борилаётган йўл-қурилиш ишлари сабаб бўлмоқда.
"Бу вақт давомида автомобиллар Тошкент халқа автомобил йўли ва"Қўйлиқ" деҳқон бозори оралиғида ташкил этилган қўшимча йўлдан фойдаланишлари мумкин",-дейди ҳокимлик ноқулайликлар учун узр сўраб.