1

Хива Ислом дунёсининг туризм пойтахти номига сазовор бўлди

ЖАМИЯТ 28.06.2022, 22:59
Хива Ислом дунёсининг туризм пойтахти номига сазовор бўлди

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024-йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилинди.

Тадбирда, шунингдек, Хива шаҳрининг тарихий қиёфаси тикланиши, реставрация ва консервациясига оид амалга оширилган ишлар, қолаверса, электр устунларнинг демонтаж қилингани, сайёҳларнинг катта оқимини қабул қилиш учун яратилган шароитлар, инфратузилманинг яхшилангани, 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши ҳамда бутик-отел ва ҳостеллар қурилиши фаол давом этаётгани алоҳида қайд этилган. Бундан ташқари, туризм ва унга ёндош соҳалар тадбиркорлари учун яратилган қулай шароитлар юқори баҳоланган.

Йиғилишда Ўзбекистон делегацияси раҳбари Ислом дунёсининг туризм пойтахти йили доирасида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ИҲТга аъзо 57 давлатнинг туризм вазирлари ва туристик маъмуриятлари раҳбарларининг йиғилиши ўтказилишини маълум қилди.

“Шу билан бирга, Ислом олами ва зиёрат туризми салоҳиятини очиб берувчи илмий-амалий анжуманлар, фотокўргазмалар ва арт-экспозициялар бўлиб ўтади. 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган “Ипак йўли” халқаро туризм университети базасида ИҲТ давлатлари олим ва тадқиқотчилари иштирокида таълим соҳасидаги имкониятларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади”, – дейди Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов.

Маълумот учун, Ислом дунёсининг туризм пойтахти номинациясига 5 давлатдан шаҳарлар номзоди қўйилган бўлиб, булар:

  • Абу-Даби (БАА);
  • Шанлиурфа (Туркия);
  • Лаос (Нигерия);
  • Душанбе (Тожикистон);
  • Хива (Ўзбекистон).

Сўнгги йилда бу шаҳарлар орасида номинацияда ғолиблик учун шиддатли кураш кузатилди. Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг бу йўналишда олиб борилган саъй-ҳаракатлари натижасида Хива шаҳрининг “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” мақомини олишига доир қарорга келинишига еришилди, дейилади Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1