1

Давлат раҳбари йиғилишдан сўнг халқ ичига кирди

ЖАМИЯТ 03.07.2022, 15:57
Давлат раҳбари йиғилишдан сўнг халқ ичига кирди

Сал аввал Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига етиб келиб, йиғилиш ўтказган эди. Тадбирда туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан ахборот берилганди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон етакчиси Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласига ташриф буюриб, одамлар билан суҳбатлашди.

Бу хақда унинг матбуот котиби ёзмоқда.

Таъкидланишича, Жекетеракликлар кечаги кўнгилсиз воқеаларда баъзи ёшлар адашгани ва қонунга зид ҳаракатлар содир этгани, ташқи ғаразли кучлар таъсирига тушиб, ҳис-ҳаяжонга берилганини афсус билан айтишган. Ўзбеклар ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл эканини, мамлакатлар бирлиги ҳамда тинчлигини қадрига етиш кераклигини айтишган.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1