Сурхондарёда "сохта журналист” аниқланди. Бу ҳақда "Янги давр" дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, "журналист" ўзини Республикадаги етакчи телеканаллар мухбири сифатида таништириб шантаж йўли билан пул олиб юрган.
Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари томонидан тезкор тадбирда Денов туманидаги «Ниҳол студио» журналисти бўлган аёл "Агар пул берсангиз, сизни мақтайман. Бермасангиз, танқид қиламан" деб, тадбиркорларни қўрқитиб юргани аниқланган. У мақтовга оид лавҳанинг ҳар бир дақиқасини 200 минг сўм этиб белгилаган.
"Кўрсатувнинг эфир ҳақи учун пул сўраганман. Лавҳа ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган. Иш бошлаганимга 2-3 ой бўлиб қолди. Маълумотим олий", — дейди "журналист".
Шунингдек, у тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, мактабгача таълим ташкилотлари ва кўплаб идоралар фаолиятини тасвирга олиб, танқидий лавҳалар тайёрлаган. Ижтимоий тармоқлар ва телевидение орқали кўрсатиш билан пўписа қилиб, агар келишилган пул берилса, тасвирларни ўчириб ташлаш билан товламачилик қилиб юргани айтилган.
08.08.2022, 10:18
Фарғонада дарахтлар оммавий қирғин қилинмоқда, дея ёзмоқда депутат Расул Кушербаев.Депутатга келган мурожаатга кўра, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Қир кетмон маҳалласида қимматбаҳо дарахтлар оммавий қирғин қилинмоқда....06.08.2022, 10:30
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги Чортоқ маҳалласи ҳудудида чиқинди билан боғлиқ яна бир ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот...05.08.2022, 12:03
Сенатнинг 29-ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузаси баҳс-мунозарага айланиб кетди.Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, коррупцияга оид...04.08.2022, 12:34
Ижтимоий тармоқларда Китоб туманидаги вилоят 2-асаб-руҳий касалликлар диспансерида айрим беморлар ерда ухлашаётгани акс этган видео тарқалди.Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати...