Ижтимоий тармоқларда, айниқса халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари ўртасида Нукусда хорижий журналистларга воқеаларни ёритишга тўсқинлик қилинаётгани айтилмоқда.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов таниқли журналист Жоанна Лиллис воқеаларни ёрита олмаётгани, техникалари олиб қўйилганлиги ҳақидаги хабарлар фейк эканлигини қайд этди.
" – Мен жойдаги комендатура вакиллари, шунингдек, Жоанна Лиллис хоним билан боғландим. У ҳеч қандай муаммо йўқлигини, фаолият олиб бораётганини билдирди", – дейди Б.Бекмуродов.