Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 6 июль куни соат 08.56 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Яшнобод туманидаги “Зўр ТВ” телеканали жойлашган ҳудудда 2 нафар номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ҳолат бўйича Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси маълумот берди.
Маълум қилинишича, "Зўр-ТВ” телеканали масъул муҳаррири Маъруфхўжа Хўжақулов бугун соат 12:09да телеканал жойлашган ҳудудда 2 нафар номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётганлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берган.
Унинг таъкидлашича, айни пайтда телеканал ҳудудида хавфли бўлган портловчи моддалар аниқланмаган, хавотирга асос йўқ. Ҳозирда “Зўр-ТВ” телеканали ўз иш фаолиятини доимгидек олиб бормоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.






