АсосийJamiyat

“Uzbekistan Airways” Нукусга амалга оширилувчи халқаро авиақатновлар бўйича маълумот берди

'“Uzbekistan Airways” Нукусга амалга оширилувчи халқаро авиақатновлар бўйича маълумот берди'ning rasmi

“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати Нукус шаҳрига амалга оширилувчи авиақатновлар бўйича хабарлар жамланмасини тақдим этди.

Унга кўра, Нукус-Москва-Нукус йўналишидаги 9626 ва 9625 рейслари жорий йилнинг 5 июлидан 29 июлигача Урганч-Москва-Урганч йўналиши бўйича, яъни Нукус шаҳридан эмас, балки Урганч шаҳри халқаро аэропортидан амалга оширилади. Ушбу рейс вақти ўзгармаган.  

Шунингдек, 2022 йил 7 июлдан 28 июлга қадар 727 ва 728 Нукус-Оқтов-Нукус йўналишлари бўйича авиақатновлар янги жадвал бўйича амалга оширилади. Янги жадвалга кўра Нукусдан жўнаб кетиш эрталаб соат 10:20 дан, Оқтовга етиб бориш соат 11:50, Оқтовдан жўнаб кетиш сота 12:50, Нукусга етиб бориш соат 14:15 да этиб белгиланди.  

Бундан ташқари, 2022 йил 29 июль куни Жидда-Нукус-Жидда 5308 ва 5369 йўналиши бўйича авиақатновлар жадвалга мувофиқ ўзгаришсиз амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар