АсосийJamiyat

Академик лицейларга қабул 10 июлга қадар узайтирилди

'Академик лицейларга қабул 10 июлга қадар узайтирилди'ning rasmi

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ академик лицейларга ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги куни жорий йил 10 июль  этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Академик лицейларга 2022/2023-ўқув йили учун ҳужжат топшириш истагида бўлганлар 10 июль соат 24:00 га қадар онлайн тарзда litsey.edu.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Маълумот учун: 

Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар 10 июлга қадар электрон платформа орқали онлайн ариза ҳолатини текшириши ва ўзгартиришлар киритишлари мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар