АсосийJamiyat

Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилинди, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади

'Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилинди, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Унда таъкидланишича, хорижий экспертларнинг таҳлилларига кўра, “генплан”лар ишлаб чиқилмаса, 2030 йилга келиб инфратузилма харажатлари 2 бараварга ошади ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари 30 минг гектарга камайиб кетади.

“Умуман, қурилиш билан бўлиб, архитектура орқада қолиб кетди. Шу боис, маҳалла, туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасида қурилиш ва лойиҳалаш ишларини тартибга солиш бўйича янги тизим жорий қилинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Йиғилишда қайд этилишича, ҳудудларнинг бош режалари ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилади.

Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилиниб, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади.

Шунингдек, туман ва шаҳар қурилиш бўлимига архитектор раҳбарлик қилади ва ҳудуднинг бош архитектори бўлади.

Республика кенгашига Қурилиш вазирлиги Бош архитектори ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

Вилоятларда лойиҳа офислари очилиб, уларга ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва вилоят бош архитектори бош-қош бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар